Янгиликлар

«Лўли образимни соғинганлар, мен қайтдим» — Феруза Норматова

У анча вақт худди бошқа инсондек юрганини айтган

«Лўли образимни соғинганлар, мен қайтдим» — Феруза Норматова

Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасидаги сторисида у vine олишга яна қайтганини маълум қилди.

«Ҳорманглар азизларим. Лўлини соғинганлар борми? Мен яна қайтдим. Бисмиллоҳ деб бошлаволдик мана. Тез кунда сизларга янгиликларни тақдим этамиз», — дейди Феруза Норматова.

Шунингдек, Анча вақт худди бошқа инсондек юргани, унга ушбу ўзгаришлар оғир бўлганлигини ёзган.

Аввалроқ, Феруза Норматова vine олишни тўхтатиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берган эди. Ундан ташқари актриса нега тўйи бўлмаслигини айганди. Ундан олдин, актриса севган инсони борлигини маълум қилган.