Янгиликлар

Комадан чиққан Зоҳид Рисқиев яна бир операцияни бошидан ўтказди (видео)

Операция ҳақида унинг аёли маълум қилди

Комадан чиққан Зоҳид Рисқиев яна бир операцияни бошидан ўтказди (видео)

Собиқ «Уммон» солисти Зоҳид Рисқиев икки ойлик комадан чиқани ҳақида ҳабар берилган эди. Ўзига келган хонанда яна бир операцияни бошидан ўтказганлиги ҳақида унинг аёли Камола Рисқиева Instagram сториси орқали маълум қилди.

«Аҳволлари яхши ‘нега томоғидан операция қилиндиʼ деб сўраётганлар кўп, томоқларига маҳсус мослама қўйилган эди, ўша битиб нафас йўлини ёпгани учун, томоғларини тешиб селикон қуйишди. У энди 4-5 ой туради томоғида, чунки нафас оладиган йўли очилиб битиши керак», — дея изоҳлайди унинг аёли.

Шунингдек, Камола Рисқиева операцияни муваффақатиятли ўтишида ўз ҳиссасини қўшган, барча шифокорларга миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Камола Артикова эри Зоҳидга қилган сюрпризини кўрсатган эди.