Янгиликлар

«Кириб гўрга ётиб олайми?». Камола Ортиқова Жасурнинг ўлимидан кейин обуначиларига мурожаат қилди

Обуначилари хонанда қўйган сторисни танқид қилган

«Кириб гўрга ётиб олайми?». Камола Ортиқова Жасурнинг ўлимидан кейин обуначиларига мурожаат қилди

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зохиднинг аёли Камола Ортиқова ўзининг кузатувчиларига мурожаат билан чиқди. У Жасурнинг вафоти куни қайнисинглисининг туғилган куни билан табриклаб сторис қўйгани сабаб, унинг кузатувчилари хонандани танқид остига олди.

«Бу нима савол илтимос менга тушунтириб беринглар, нимага менга ҳамма ёпишиб олган, тушунмаяпман. Сабаб нима, бу ёқда мени душман дейишингларга. Нималар деб ташаяпсизлар, нима қилишим керак ҳозир кириб гўрга ётиб олайми битта ўзим», — дейди хонанда.

Аввалроқ Камола Ортиқова эрининг аҳволи ҳақида гапирганди.