Янгиликлар

«Киноларда ўйнадим, лекин vinе’лар орқали танилдим» — Хонзода Дўстова

Блогер аслида актриса эканлигини айтган

«Киноларда ўйнадим, лекин vinе’лар орқали танилдим» — Хонзода Дўстова

Блогер Хонзода Дўстова YouTube’даги «Shoubiz.uz» каналида берган интервьюсида актрисаликдан кўра блогерликда омади чопгани ҳақида гапирди.

«Бу жуда узоқ тарих. Кўплаб сериалларда, киноларда ўйнадим, лекин vinе’лар орқали танилдим. Лекин шу vinе’ларимда ҳам мени кўпроқ одамлар актриса сифатида тан олишди. Обуначиларим талантим сабаб нега кинода ўйнамайсиз деб қўйишади, ваҳоланки мен киноларда ўйнайман, бироқ мени кинолар орқали танийдиганлар кам», — дейди Хонзода.