Янгиликлар

Кимё муҳандислигидан таниқли актёргача: «Мендирман Жалолиддин» сериали бош қаҳрамони Эмре Кивилжиннинг ҳаёт йўли

Туркиялик актёр от миниш, қиличбозликни пухта эгаллаган, шунингдек, жанг санъати билан ҳам шуғулланади

Кимё муҳандислигидан таниқли актёргача: «Мендирман Жалолиддин» сериали бош қаҳрамони Эмре Кивилжиннинг ҳаёт йўли

Эмре Кивилжим — турк кино ва телевидение актёри. 12 ёшигача у ўз шаҳри Малатяда яшаган, кейин оиласи билан Истанбулга кўчиб ўтган. Эмре Кивилжим 2012 йилда олий маълумотли бўлган. Унинг асосий ихтисослиги кимё муҳандислиги. Бир мунча вақт Кивилжим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис бўлиб ишлади. Бўш вақтларида «Садри Алишиқ» номидаги маданият марказида актёрлик йўналишида таҳсил олган.

Актёр илк бор 2014 йилда «Зайтун мойини ея олмайман» фильмида камералар қаршисига чиққан эди. Бунинг ортидан режиссёр Аҳмет Кучуккаяли томонидан суратга олинган «Cinayet-i Ask» қўрқинчли фильмида роль ўйнади. 2014 йилда «Элиф» сериалида Кенаннинг укаси Селим ролини ижро этган. 2018 йилда Эмре Кивилжим «Унинг исми Зеҳра» сериалида Генжо Яман ролини ижро этган.

2019 йилда Эмре Кивилжим Комил Айдиннинг «Турклар келмоқда» тарихий драмасида бош рольни ижро этган. У рольни аъло даражада бажарди ва бир мунча вақт ўтгач, «Мендирман Жалолиддин»  янги тарихий лойиҳасида суратга тушиш учун шартнома имзолади. Бу ерда актёр бош қаҳрамон – Жалолиддин ролини ижро этади.

«Мендирман Жалолиддин» фильмида биргаликда бош қаҳрамонларни ижро этган турк актёри ва таниқли ўзбек актрисаси Юлдуз Ражабова ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам турли миш-мишлар юриши ҳеч кимга сир эмас. Актёр Instagram саҳифасига жойлаган ушбу сурат кўпчилик муҳлисларнинг саволларига жавоб бўлди.