Янгиликлар

Канизадан тортиб Азиз Раметовгача 2022 йилда кимлар фарзандли бўлди? (фото)

Санъаткорланинг шахсий ҳаётидаги янгиликлар

Канизадан тортиб Азиз Раметовгача 2022 йилда кимлар фарзандли бўлди? (фото)

Ортда қолаётган 2022 йилда кўплаб санъаткорлар турмуш қурди, яна кўплари фарзандли бўлди. Эътиборингизга ушбу йилда оиласида янги меҳмон пайдо бўлган машхурларни ҳавола этамиз.

«Браво» жамоаси аъзоси Отабек Мирзаҳолов бешинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.

Хонанда Каниза илк бора она бўлди. У қиз фарзандни дунёга келтирди ва исмини Аиша қўйди.

Актриса Раъно Шодиеванинг қизи Рахшона Шодиева ҳам бу йил биринчи маротаба она бўлишга муяссар бўлди. У қиз фарзандлик бўлган.

Таниқли Актёр Ҳусан Жўраев ҳам ота бўлди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида эълон қилди.

Хонанда Имрон ҳам илк маротаба ота бўлди. У қиз фарзандлик бўлди ва исмини Сафиа Султон деб қўйди.

Ойҳон Ифорзода учунчи маротаба она бўлди. У икки ўғилдан кейин қиз фарзанд кўрди.

Телесериаллар орқали барчага яхши таниш бўлиб улгурган Маржона Мирзалиева ҳам илк бора она бўлди. У оғил фарзандли бўлган эди.

«The cover up» лойиҳаси иштирокчиси Ҳилола Ғайратова ҳам бу йил илк маротаба она бўлди.

Актёрлар оиласида ҳам яна бир меҳмон Азиз Раметов илк маротаба ота, Саида Раметова эса олтинчи бор буви бўлди.


Аввалроқ «Мавсум хитлари» кимларники бўлгани хақида маълумот берилган эди.