Янгиликлар

Каниза турмуш ўртоғи ва кизини кўрсатмаслиги сабабини айтди (видео)

«Бу менинг шахсий ҳаётим» — дейди у

Каниза турмуш ўртоғи ва кизини кўрсатмаслиги сабабини айтди (видео)

Хонанда Каниза Instagram саҳифаси орқали унга энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра кўпчилик кузатувчилари унинг ҳозирги турмуш ўртоғи ва қизи Аишани нега кўрсатмаётганини сўраган. Каниза бу унинг шахсий ҳаёти эканлигини, уни оммага кўрсатиш- кўрсатмаслик ўзининг хоҳиши эканлигини таъкидлади.

«Қизим ҳали жуда кичкина, кўз тегиб қолишинидан қўрқаман, атак-чечак қилиб каттароқ бўлиб қолганида кўрсатаман. Хозир қизимга энага қарайди, фақат мен эмас, бошқа ишлайдиган ҳамма аёлларда шундай бўлса керак. Турмуш ўртоғимга келсак, бу ёғи мени шахсий ҳаётим менга диндан, маданиятдан дарс берасизлар сизларни эрим хақидаги саволилар қайси маданиятга тўғри келади», — дейди хонанда.

Аввалроқ Хонанда Каниза пластик операция қилдираётганини маълум қилган эди.
Яқинда она бўлган Каниза янги клип устида ишлаётганини кўрсатган эди.