Янгиликлар

Қизми ё ўғил: Каниза фарзандли бўлди

Хонанданинг фарзанди эрининг туғилган кунида дунёга келганини айтган

Қизми ё ўғил: Каниза фарзандли бўлди

Хонанда Каниза қиз фарзандли бўлди. У бу ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.

«Алҳамдулилаҳ, Аллоҳим бу дунёнинг энг чиройли неъмати билан сийлади. Муборак жума куни ва дадасининг шукрона кунида дунёга келган қизалоғим сени Роббим умрингни, рисқингни, бахтингни гўзал қилсин. Фарзанд вужудимда пайдо бўлган кундан бошлаб мени қўллаб турган, дуода бўлган ҳаммадан Аллоҳ рози бўлсин», — дейди Каниза.

Шунингдек кўпчилик Канизани табриклаб изоҳ қолдирган.

Аввалроқ Раъно Шодиева неварали бўлган эди. Ундан олдин Маъмур Холмедов фарзандли бўлганди.