Янгиликлар

«Ижодимда ҳам, бизнесларимда ҳам қайнонамнинг хеч қандай даҳли йўқ» — Баҳриддин Зуҳриддинов

Хонанда қайнонаси билан бўлган муносабатларга ойдинлик киритди

«Ижодимда ҳам, бизнесларимда ҳам қайнонамнинг хеч қандай даҳли йўқ» — Баҳриддин Зуҳриддинов

Таниқли хонанда, Хосила Раҳимованинг куёви Баҳриддин Зуҳриддинов қайнонаси унинг таниқли бўлишида, концерт беришида катта ёрдам бергани каби миш-мишларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда у «Sevimli» телеканалида берган интервьюсида гапирган.

«Ижодимни янги бошлаган пайтларимда ҳам, Баҳриддин Зуҳриддиновни барчага таниқли бўлишига, ‘Халқлар дўстлиги’ саройида концерт берганимда ҳам қайнонаси қилиб берибди деган гаплар ҳам бўлган, шунга ўхшаш саволлар жудаям жонимга теккан эди, мана бугун фурсат бўлди шу хақда батафсил гапиришга. Ижодимда ҳам, бизнесларимда ҳам қайнонамни хеч қандай даҳли йўқ. Ҳамма нарса ўзимиз оиламиз орқали, қайнонамгача бўлган вақтда мен Баҳриддин Зуҳриддинов бўлиб бўлган эдим. Тўгри, маслаҳатлар бериб туради, лекин хеч қандай моддий ёрдам, қўллаб юбориш деган нарса бўлмаган»,— дейди хонанда.