Янгиликлар

«Ҳижобимни гапирманг» — Муқаддас Саъдуллаева

Актриса ҳижобни мода учун киймаганини айтган

«Ҳижобимни гапирманг» — Муқаддас Саъдуллаева

Актриса Муқаддас Саъдуллаева ўз Instagram саҳифасидаги профилида унинг ҳижобини гапирганларга муносабат билдирган.

«Ҳижобимни гапирманг! Ҳижоб ярашиш ёки мода учун кийилмайди. Хоҳласам қорада, хоҳласам мана шунақа юраман. Бу менинг хоҳишим», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Бундан олдин актрисанинг кийиниши танқид қилинган видео YouTube’да тарқалганди.

Аввалроқ, Муқаддас Саъдуллаева эри учун ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Ундан олдин актриса эри билан ярашгани ҳақида маълумот берилганди.