Янгиликлар

Исроил ҳукумати Алла Пугачёва ва Максим Галкинга фуқаролик беришдан бош тортди

Журналистларнинг фикрича, бу жуфтлик фуқароликка лойиқ эмас

Исроил ҳукумати Алла Пугачёва ва Максим Галкинга фуқаролик беришдан бош тортди

Ижрочи Алла Пугачёва ва унинг турмуш ўртоғи Максим Галкин Исроил фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Сабаби улар православ христианлар эканлигида. Бу хақида aif.ru хабар беради.

Қайд этилишича, яҳудийларнинг Исроилга ватанига қайтарилишини назарда тутувчи «Қайтиш тўғрисида»ги қонун яҳудийларнинг эътиқодини ўзгартирганларнинг қайтишини тақиқлайди. Исроил оммавий ахборот воситаларининг янги хабарида улар эр-хотин черковда турмуш қуришганини пайқашди.

«Галкиннинг онаси яҳудий бўлгани туфайли уларга мамлакатга кўчиб ўтишга рухсат берилди. Аммо улар черковда турмуш қуришди ва тўй маросимида Галкиннинг кўкрагида Масиҳнинг иконаси осилган эди. Улар қонуний жиҳатдан фуқароликка лойиқ эмас», — дейилади хабарда.