Янгиликлар

Ирода Носирова: Мен ҳали учала соҳада ҳам ўзимни топганим йўқ

У актрисалик, хонандалик ва бошловчилик ҳақида гапирган

Ирода Носирова: Мен ҳали учала соҳада ҳам ўзимни топганим йўқ

Ўзбек аудиторияси учун таниқли ва қадрдон бўлган Ирода Носирова «Ўзим» кўрсатувига берган интервьюсида, ўзи ҳақидаги хақиқатлар шунингдек, учала соҳада ҳам ҳалигача ўзини топа олмагани, ва одамлар уни яхши инсон деб танишларини исташи хақида гапирди.

«Мени учала касбда ҳам эмас, кўпроқ яхши одам сифатида танишларини хоҳлайман. Ўзимга яраша салбий жиҳатларим ҳам бор, лекин яхши қўшиқ айтишимни эмас, яхши актриса ва бошловчи сифатида ҳам эмас, балки яхши инсон деб танишларини истайман. Мен ҳали бу учала соҳада ҳам ўзимни топдим дея олмайман, балки ҳаётда ҳам», — дейди Ирода Носирова.

Аввалроқ Ирода Носирова мухлиси совға қилган iPhone 13’ни қабул қилмади ва бунинг сабабини тушунтиргани хақида хабар берилган эди.