Янгиликлар

«Иложи бўлса кўчага умуман чиқманглар» — Луиза Расулова қордан тозаланмаган Тошкент кўчаларидан шикоят қилди (видео)

«Сизларга қисқа мурожаатим бор» — дейди у

«Иложи бўлса кўчага умуман чиқманглар» — Луиза Расулова қордан тозаланмаган Тошкент кўчаларидан шикоят қилди (видео)

Актриса Луиза Расулова аномал совуқ туфайли қор босган Тошкент кўчаларида юриб бўлмаётгани сабабли кўчага чиқмаслик ҳақида Instagram саҳифаси орқали халқга мурожаат қилди.

«Мен шифохонага боришим кераклиги учун кўчага мажбуран чиқдим, сизлар ҳам арзирли сабаб бўлмаса уйдан чиқмаганинглар яхши, айниқса машинада юрадиганлар. Аввалари кўчаларда қор тозалайдиган машиналар бўлар эди, ҳозир умуман кўрмаяпман, бундай совуқ бўлишини ҳамма билган, лекин нега тайёргарлик кўрилмаган билмадим», — дейди у.

Шунингдек, у қор босиб қолган «гараж»ларнинг томларини ҳам кўрсатди.

Аввалроқ Луиза Расулова блогерларни танқид қилгани хақида хабар берилган эди.Ундан аввал, у кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарганди.