Янгиликлар

«Ичимдаги қуёшимни беркитиб қўяяпман». Шаҳзода Муҳаммедова охирги пайтлар кулмай қўйгани ҳақида гапирди

У ҳатто суратларда аввалгидақа кулмаётгани билиниб қолаётганини айтган

«Ичимдаги қуёшимни беркитиб қўяяпман». Шаҳзода Муҳаммедова охирги пайтлар кулмай қўйгани ҳақида гапирди

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида охирги пайтлар маълум бир сабабларга кўра кулмай қўйганини айтди.

«Бугун ўзимга ўхшаган қалби қуёшлар билан учрашиб қолдим. Олдинлари мен ҳам жуда кўп кулар эдим. Охирги вақтлар атрофимдаги инсонлар сабабли кам куладиган, ўзимни жиддий тутадиган аёл бўлиб кетаётганимни сезяпман», — дейди актриса.

Шунингдек актриса у ичидаги «мен»ини беркитиб қўяётгани ҳақида гапирди.

«Ичимдаги қуёшимни беркитиб қўяяпман. Чунки беғубор, самимий бўлганим учун ён атрофимдагилар кўп хафа қилишди. Шу туфайли ўзимга чегара қўйиб олганим суратдан ҳам маълум», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғидан қачон гул олгани ҳақида гапириб ўтганди.