Янгиликлар

Хуснора ўғли билан яна бир орзуси ушалганини айтди (фото)

Салим бу кунни умрининг охиригача эслашини айтган

Хуснора ўғли билан яна бир орзуси ушалганини айтди (фото)

Телебошловчи, хонанда ва инстаблогер Хуснора Instagram саҳифасида ўғли Салим билан яна бир орзуси ушалганини айтди.

«Орзуйимиз ушалди. Бир куни Салим билан қаҳрамонлар вертолётда учиб кетаётган фильмни кўрдик ва Салим мендан орзусини амалга оширишимни сўради. Аслида бу менинг ҳам орзуим эди.

Тасодифан бизда шундай хизмат борлигини билиб қолдим. Салим бугунни умрининг охиригача эслайди! Мен учун эса бу бахт. Мен ўз она юртимни қушнинг назаридан кўрдим, бу сеҳрли эди! Сўз билан ифодалаб бўлмайди. Демак, бу ноодатий совға учун ажойиб ғоя», — дейди Хуснора.

Аввалроқ, Хуснора экстремал харакатни амалга оширгани хақида хабар берилган эди. Шунингдек, унинг либоси мухлислари томонидан танқид қилинган.