Янгиликлар

Хонанда Руҳшонага Маlibu совға қилишди — фото

Унинг эри узоқда бўлса ҳам, қалбан ёнида эканлигини айтган

Хонанда Руҳшонага Маlibu совға қилишди — фото

Актриса, хонанда Руҳшона Instagram саҳифасидаги постида унга Маlibu русумли машина совға қилишгани ҳақида айтиб ўтди.

«Турмуш ўртоғимдан кутилмаган совға, катта раҳмат сизга, узоқда бўлсангиз ҳам ёнимдасиз, aşkim. Борингизга шукур. Ҳавас қилганларга насиб қилсин, илоҳим», — дейди хонанда.

Шунингдек, у бундан жуда хурсанд бўлганини айтиб, эрига ўз миннатдорчилигини билдирган. Бундан олдин эри хонандага смартфон ва гул совға қилган эди.

Аввалроқ Руҳшона кимга турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берган эди. Ундан олдин Руҳшона севгилиси билан турмуш қурганини маълум қилганди. Хонанда ўз саҳифасида мазкур янгиликни эълон қилган. У қўлида гулдаста ушлаб турган суратларини жойлаб, «севгилимнинг турмуш қуриш таклифига рози бўлдим. Ана энди бахтли бўламиз», дея ёзиб қолдирган. Актрисанинг мазкур пости остига барча ҳамкасблари бахт тилаб изоҳ қолдирган.