Янгиликлар

Руҳшона турмуш ўртоғидан қандай совға олганини кўрсатди

Эри унга iPhone 14 русумли телефон совға қилган

Руҳшона турмуш ўртоғидан қандай совға олганини кўрсатди

У Instagram саҳифасига жойлаштирган видеода турмуш ўртоғи узоқда бўлса ҳам, унга гул ва  iPhone 14 русумли телефон совға қилганини айтди.

Рухшона лентасида пост қолдириб: «Рахмат меҳрибоним, умуман кутмагандим, узоқда бўлсангиз ҳам доим ёнимдасиз»,— деб ёзган.

 

Маълумот учун, хонанда «MY5» телеканалидан эфирга узатиладиган «Omon-omon» дастури орқали берган интервьюсида:

«Оила мавзусини бу ёғига имкон қадар ёпиб боришни хоҳлайман. Турмуш ўртоғимнинг миллати ўзбек ва Туркияда яшайдилар. Тўй қилмадик, чунки тўй қилиш истаги ўзимда бўлмади. Бир маротаба тўй кўрганим етади. Бошқа келин кўйлак кийиш ниятим йўқ дедим ва никоҳдан ўтдик.  Ҳозирда ҳаммаси яхши»,— деган эди.

Бундан олдин, актриса, хонанда Рухшона Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида кимга турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб бергани ва собиқ турмуш ўртоғи билан қoнуний тарзда ажрашгани ҳақидаги хабарга жавоб берган. Шунингдек, Рухшона севгилиси билан турмуш қурганини маълум қилганди. Хонанда ўз саҳифасида мазкур янгиликни эълон қилган. У қўлида гулдаста ушлаб турган суратларини жойлаб, «севгилимнинг турмуш қуриш таклифига рози бўлдим. Ана энди бахтли бўламиз», — дея ёзиб қолдирган. Актрисанинг мазкур пости остига барча ҳамкасблари бахт тилаб изоҳ қолдирган.