Янгиликлар

Хонанда Руҳшона собиқ эри билан қонуний ажрашгани ҳақидаги саволларга жавоб берди

У саволга жавобни Instagram stories'га жойлаган

Хонанда Руҳшона собиқ эри билан қонуний ажрашгани ҳақидаги саволларга жавоб берди

Рухшона ўзининг Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб қилган. Кузатувчиларидан бири унинг қонуний ажрашгани ҳақида сўраган.

«Деярли 1,5 йил бўлди, сизларнинг кўзларингизга эса тез кўринди. Аллақачон ҳаққоний ажрим ҳам бўлиб бўлган. Ўз фамилямга ҳам қайтдим», — деб жавоб берган хонанда.

Ундан, шунингдек, бахтлилиги ҳақида сўралган.

Рухшона ушбу саволга жавобан  «Алхамдулиллах», — деб турмуш ўртоғи совға қилган гул билан тушган суратини жойлаштирган.

Бундан олдин, актриса, хонанда Рухшона Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида кимга турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб бергани ҳақидаги хабарга жавоб берган. Шунингдек, Рухшона севгилиси билан турмуш қурганини маълум қилганди. Хонанда ўз саҳифасида мазкур янгиликни эълон қилган. У қўлида гулдаста ушлаб турган суратларини жойлаб, «севгилимнинг турмуш қуриш таклифига рози бўлдим. Ана энди бахтли бўламиз», — дея ёзиб қолдирган. Актрисанинг мазкур пости остига барча ҳамкасблари бахт тилаб изоҳ қолдирган.