Янгиликлар

Хонанда Манзура рўмоли ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди (видео)

У рўмолини ечганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Хонанда Манзура рўмоли ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди (видео)

Хонанда Манзура Instagram сторириси оқали рўмоли хақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Унинг айтишича, у ҳақида жуда ҳунук хабарлар тарқатилган, рўмолини ечганликда айблашган.

«Хозиргина менга бир ‘fake’ хабар келди ‘Манзура икки йилдан кейин мусулмончиликни тарк этди, рўмолини ечди деб’. Кўриб турибсизлар ўртоқлар мен рўмолимни ечмадим, Худо ҳоҳласа ечиш нийятим ҳам йўқ. Шунчаки икки уч кун аввал мени бир жойга суҳбатга чақиришди, суҳбат якунида хужжат учун расмга тушушим кераклигини айтишди. Мени аёл киши расмга олди, йигитлар эса чиқиб туришди. Мени руҳсатимсиз бу расм хунук хабарлар билан тарқаяпти. Ўртоқлар бу ‘fake’ хабар ишонманглар», — дейди Манзура

Шунингдек Манзура қўлини сўраган ҳамкасбини рад қилгани ва бунинг сабабини айтган эди.