Янгиликлар

Холиқжон vines нега бурни билан видео олишини айтди

Бундай чиқишлар қилиши ўзига ёқишини таъкидлаган

Холиқжон vines нега бурни билан видео олишини айтди

Блогер Холиқжон YouTube’ даги «Shok.uz» каналида берган интервьюсида нега vine’ларни бурни билан олиш сабабини айтди.

«Бу менинг образим. Бу нарсадан уялмаганман. Худога шукр қиламан, шу бурним ва типажим орқали дўстлар, танишлар орттирдим. Санъат соҳасига кириб келишимга онам сабабчи бўлганлар ва мени энг катта қўллаб-қувватловчим ҳам онам эдилар», — дейди блогер.

Унинг айтишича, блогер санъат соҳасида ўқимоқчи бўлганида отаси қаршилик қилиб, норози эканлигини билдирган.

«Отамни норози қилгим келмади. Бухоро давлат унверситети жисмоний тарбия факультетига топширганман. Қувноқлар ва зукколар жамоаси тузилганда, мен ўша пайтдан бошлаб бундай тадбирларда иштирок этиб, ўзимни иқтидоримни намоён эта бошлаганман», — дейди Холиқжон.

 

Аввалроқ, Холиқжон vines клипларга қанчага чиқишини маълум қилган эди. Шунингдек, у қоидани бузгани учун жаримага тортилган. Ундан олдин, Xoliqjon vines Даврон Кабулов уни «Миллион»га қабул қилмагани ҳақида гапирганди.