Янгиликлар

«Хоҳлаган жойимни бўяйман». Камола Ортиқова рекламасини танқид қилганларга жавоб қайтарди

Обуначиси эри оғир аҳволда ётган пайт қошини реклама қилганини танқид қилган

«Хоҳлаган жойимни бўяйман». Камола Ортиқова рекламасини танқид қилганларга жавоб қайтарди

Хонанда Камола Ортиқова Instagram саҳифасида сторисида қошини бўятаётган видеоси акс этган. Кузатувчиларидан бири «Эрингиз нима аҳволда ётипти уялмайсизми? Агар эрингиз ўлса, эртаси куни бошқасига тегиб кетсангиз керак» деб ёзган.

Хонанда бунга жавобан: «Бизни ўзидан — ўзи пул ишлаб чиқарадиган заводимиз йўқ, ишласа пул бўлади ва бемор тузалади. Сандан ҳаракат, мендан баракат деган гап бор. Четдан ўтириб олиб хоҳлаганингларни сайраманглар, ундан кўра ўзингларни кейинги ҳаётингларни ўйланглар. Эримни аҳволи ёмон бўлса, кунига 200-300 АҚШ доллар бериб тузатгин карилламасдан. Мен эса уйда мазза қилиб оёғимни кўтариб ётай», — дейди хонанда.

У оиласи учун курашаётганини айтади. Қандай вазият бўлса хам у ҳозир ишлаши кераклигини, унга кузатувчилари ақллилик қилмасдан, тушунишлари кераклигини ёзади.

«Бази бирларга сал етишмайди. Мани эрим касал бўлса эримни даволанишларига пул бериб қўйгандек оғзингларни тўлдириб ёзасизлар. Мен балки мажбурлигимдан реклама қилиб, пул ишлаётгандирман. Мени оиламда нималар бўлаётганини сизлар қаердан ҳам билардинглар. Менга ишинглар бўлмасин, қаеримни бўяшимга. Хоҳлаган жойимни бўяйман эрим, болам, оилам учун», — деб ёзади Камола Ортиқова.

Аввалроқ, Камола Ортиқова эрининг аҳволи ҳақида гапирганди.