Янгиликлар

«Хеч кимни ҳаётимга бурун суқишига йўл қўймас эдим» — Феруза Норматова

У кузатувчиларининг саволига жавоб берди

«Хеч кимни ҳаётимга бурун суқишига йўл қўймас эдим» — Феруза Норматова

Актриса Феруза Норматова Instagram сториси орқали обуначиларнинг саволларига жавоб беришга қарор қилди. Кузатувчиларидан бири Феруза  вақтни орқага қайтара олганда, нимани ўзгартирган бўлишини сўради.

«Ҳамма менинг ҳаётимга аралашишни бошлаган даврдан қутулган бўлар эдим. Агар сиз одамларга шахсий чегарангизга киришга рухсат берсангиз, улар чегарани кўришни тўхтатадилар», — дейди у.

Инсонда озгина билим бўлса, фақат ўзининг ҳаёти билан банд бўлади. Бу исботланган, дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ, Феруза Норматова vine олишни тўхтатиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берган эди. Ундан ташқари актриса нега тўйи бўлмаслигини айганди. Ундан олдин, актриса севган инсони борлигини маълум қилган.