Янгиликлар

«Харидорига тупурган ишлаб чиқарувчига навбатга тураверамиз» — Даврон Кабулов

Бошловчи бу кетишда халқ бўлмаймиз деб айтган

«Харидорига тупурган ишлаб чиқарувчига навбатга тураверамиз» — Даврон Кабулов

«Миллион» жамоасининг аъзоси Даврон Кабулов ўз саҳифасидаги сторисида янги чиққан Оnix русумли мaшинага муносабат билдирди.

«Ҳали ўзингиз ҳайдаб, синаб кўрмаган машинангизни ликиллаб тўлов қилиб, бир йил кутишга тайёр турганингиздан кейин Uzavtomotors ҳадидан ошмай — ким эркалансин. Сиз Оnix’ни биласизми? Ё қўшнингиз, қариндошингиз, дўстингиз мақтадими? Нега номаълум уловга шов-шув ортидан навбатда туряпсиз», — дейди журналист.

Шунингдек бошловчи Uz Auto Motors’ни маза қилаётганини айтади.

«UzAuto Motors’га маза: сизнинг пулингизни олиб, бир йил айлантириб, автомобилни олиб келганда яна фойдасини чиқариб соққа қиляпти. Бир сўм тикиши ҳам шартмас. Кимга тегишли экан-а? Турган-битгани фойда бунақа бизнесни. Иш билан таъминлаётганини баҳона қилмай қўяверсин. Растаможкани очишса, ўша тўрт минг одамни 4 миллион ҳайдовчи йилига 4 доллардан ташлашиб ҳам боқиб олаверади», — дейди Даврон Кабулов.

Бошловчи аслида компания одамларга хизмат қилишини тушунтирган.

«Тушуниб олинг, сиз унинг машинасини ҳайдамаяпсиз! UzAuto Motors сизни миниб юрипти. Харидорига тупурган ишлаб чиқарувчига навбатга тураверамиз, ‘тирикчилигимиз шу транспорт билан-ку’ деймиз. Улар эса буни жуда яхши билади ва хоҳласа, магнитафонсиз, истаса, АБС тормозисиз чиқаради. Ҳар қанақасига оласиз. Францияда бирор завод шунақа қилса, харидор юз ўгиради, бренд касод бўлади. Биз эса истеъмолчига тупурадиган заводга пул кўтариб бораверамиз. Халқ бўлмаймиз яқин орада», — дейди Даврон Кабулов.