Янгиликлар
Хамдам Собиров ота-онасига уй совға қилди (видео)
Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди

Хонанда Хамдам Собиров ота-онасига Тошкентда янги қурилган уйлардан бирини совға қилди. Бу ҳақдаги видеони у Instagram саҳифасига жойлади. У бу воқеани бутун умр орзу қилгани ҳақида айтди. Шунингдек, хонанда туғилган куни ўзига машина совға қилгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.
«Бутун умр орзу қилардим, ота-онамга уй совға қилишни. Аллоҳим ўзинга шукр! Отам-онам ва оилам қувончидан бошқа бахт йўқ. Дада, уй муборак», — дейди у.
Аввалроқ Фаррух Раимов илк бор Хамдам Собиров билан ораси бузилиши сабабини ошкор қилгани хақида хабар берилган эди.