Янгиликлар

«Гуноҳларимни сизга ҳадя қилдим» — Маржона Мирзаалиева

Актриса Худодан қўрқишни ўрганишларини илтимос қилган

«Гуноҳларимни сизга ҳадя қилдим» — Маржона Мирзаалиева

Актриса Маржона Мирзаалиева ўз Instagram саҳифасидаги сторисида негативчиларига атаб изоҳ қолдирди.

«Илтимос, негативчилар ва кўролмаслик касалига учраганлар, сал кўнгилни кенгроқ қилинглар, ичи қораликни оп ташланглар. Худодан қўрқишни ўрганинглар, озгина бировни ғийбат қилиб кўролмай ўлиб кетгунча, шуни вақтига Аллоҳ менга ҳам бахт, гўзал ҳаёт бер деб, сўрасанглар зора ичинглардаги ҳасад кетиб, сизларда ҳам ҳаммаси яхши бўлиб кетар», — дейди Маржона Мирзаалиева.

У шунингдек ғийбатини қилиб, нотўғри хабарлар тарқатганларни Аллоҳга ҳавола қилганини айтади.

«Ўша гапимни қайтараман ғийбатимни қилиб нотўғри нарсалар ёзиб кўролмай юрганлар гуноҳларимни сизга ҳадя қилдим. Аллоҳ кифоя қилсин. Бизга эса янада бергувчи ва қалбимизга доим Аллоҳ сўзини яқин қилгин Роббим», — дейди актриса.