Янгиликлар

Globe-Trotter Travel Guidebook нашриёти муҳаррири ва ёзувчиси Ўзбекистонга келди — фото

Унинг сайёҳлик қўлланмаси 2019 йилда Ўзбекистонга бағишлаб япон тилида 30 000 нусхада чиқарилган

Globe-Trotter Travel Guidebook нашриёти муҳаррири ва ёзувчиси Ўзбекистонга келди — фото

Япониянинг етакчи нашриёти — Globe-Trotter Travel Guidebook муҳаррири ва ёзувчиси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Япониянинг Globe-Trotter Travel Guidebook сайёҳлик қўлланмаси нашриёти муҳаррири ва ёзувчиси Шимпей Ито Ўзбекистон туризм салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш ва япон сайёҳлари оқимини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 7 октябрь куни мамлакатга таклиф этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Итонинг сайёҳлик қўлланмаси Globe-Trotter Travel Guidebook нашриёти томонидан 2019 йилда Ўзбекистонга бағишлаб япон тилида 30 000 нусхада чиқарилган. Қўлланмалар мамлакатга ташриф буюрувчи япон сайёҳлари орасида энг кўп сотиб олинган қўлланма бўлганлигини сабабли унинг махсус сонини янги таҳрирда қайта чоп этиш режалаштирган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Ито мазкур қўлланмани чоп этишдан мақсадини Японияда 2022 йилдан чет элга саёҳат қилиш тикланаётганлиги, қўлланма 2019 йилда кўп сотилган қўлланмалар қаторига кирганлиги, Марказий Осиёга ташриф буюрувчи япон сайёҳларнинг кўп қисми Ўзбекистонга бориши ва 2023 йилнинг март ойидан бошлаб Япониянинг йирик шаҳарларидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар амалга оширилиши режалаштирилаётгани билан изоҳлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Янги таҳрирдаги қўлланма 2023 йил февраль-март ойларида чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, олдинги таҳрирга нисбатан 16 бетга кўпроқ, яъни 144 бетни ташкил қилади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати