Янгиликлар

Франциялик боксчининг мультфильмдаги образи — Шрек

Мультфильм қаҳрамони бўлган Шрекнинг яралиш тарихи

Франциялик боксчининг мультфильмдаги образи — Шрек

2001 йилда намойиш қилинган Шрек анимацион фильми мультфильмлар оламини янги босқичга олиб чиқди. Бунга сабаб унинг 3D графиклар ёрдамида чизилган қаҳрамонлардир. Бош роль қаҳрамони сифатида таърифланган Шрек ўзининг ноодатий ташқи кўриниши билан муҳлисларни ҳайратлантирган.

Ушбу ташқи кўриниш реал хаётдан олинган 1903-1954 йилларда яшаб ўтган франциялик боксчи Морис Тийе Шрек образининг яралишига сабаб бўлган. Морис 20 ёшида давосиз касалликка чалиниб суяклари тўҳтовсиз ўсишни бошлаган ва йирик одамга айланган. Шунга қарамай у жуда зиёли инсон бўлган. Хатто ўн тўртда тилда бемалол сўзлаша олган.

«Тенгдошларим мени маймун дейишарди ва мен жуда хафа бўлардим. Бу кимга ёқади? Масхара қилишларидан яшириниш учун мен бўш вақтимни сув ёнида ўтказардим. У ерда яшовчилар менинг ташқи кўринишимга аҳамият бермасдилар», — деган эди боксчи.

Уилям Стеиг эса «акромегалия» билан оғриган машҳур француз курашчиси Морис Тиедан Шрекни яратди.