Янгиликлар

Феруза ота уйига қанчада бир боришини айтди

Блогерга бу саволни кузатувчилари берган

Феруза ота уйига қанчада бир боришини айтди

Блогер Феруза Тошова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унинг ота уйига қанчада бир боришини сўради.

«Ҳамма ўз шароитига қараб боради. Тўғрисини айтсам, хоҳлаган пайтим бораман. Ҳеч ким менга вақт белгилаб бермаган. Менимча, бу инсоннинг ўзига боғлиқ. Менга 15 кунда, ёки ‘бир ойда борасан’ деб, шарт қўйилмайди. Биз алоҳида турганимиз учун ҳам, бир кун ота уйимда, яна бир кун келинлик уйимга бораман. Баъзан кетма-кет борамиз баъзан эса ишларимиз кўпайиб кетса бир ойда бир борамиз», — дейди блогер.

Аввалроқ Феруза оила аъзолари унинг ижодига қандай муносабатда эканини ҳақида маълумот берилганди. Ундан олдин, Феруза нега Закийлар лойиҳасида қатнашмаётганини айтганди.