Янгиликлар

Феруза оила аъзолари унинг ижодига қандай муносабатда эканини айтди

Блогерга бу саволни кузатувчилари берган

Феруза оила аъзолари унинг ижодига қандай муносабатда эканини айтди

Блогер Феруза Тошова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унга нега Закийлар лойиҳасида чиқмаётганини сўради.

«Нима учун чиқиб кетганимни интервюда айтганман, эшитмаган бўлсангиз You Tube’да бор. Шу савол деярли ҳар куни келади. Шу сабабли ҳам, ҳаммага битта қилиб жавоб бермоқчиман. Мен бугунки кунда турмуш ўртоғим билан ижод қилмоқдамиз. Ўйлайманки бу сизларга ҳам ёқмоқда.  Ҳар ҳолда номаҳрам эмас, эр ва хотин, сохта эр-хотин ролида эмас», — дейди Феруза.

Блогер мухлислари ва кузатувчиларидан уни қўллаб-қувватлашларини сўрайди.

«Ўйлайманки бизни қўлла-қувватлайсизлар ва бизни қўллаганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Эски жамоамга эса омад тилайман», — дейди блогер.

Аввалроқ Феруза нега Закийлар лойиҳасида қатнашмаётганини айтганди.