Янгиликлар

Феруза Норматова: Ўзингизни ҳаётингизда яшасангиз бўлмайдими?

У навбатдаги негативларга жавоб қайтарди

Феруза Норматова: Ўзингизни ҳаётингизда яшасангиз бўлмайдими?

Актриса, блогер Феруза Норматова «негатив»чиларига навбатдаги жавобини Instagram сториси орқали айтди. Норматованинг сўзларига кўра улар «Тезроқ эрга тегсанг бўлмайдими» деган сўзлар билан Direct’ини тўлдирган.

«Нимага мен битта вайн қўйсам зўр деб коментарийни тўлдирасизлар. Лекин Direct’имга кириб ‘Ундан кўра эрга тегсанг бўлмайдими?’, ‘Нега уялмасдан номаҳрам билан вайн олиб юрибсанʼ, деб ёзасизлар. Илтимос ўзларингизни ҳаётларингизда яшасангиз бўлмайдими. Ҳамма йоқда ажрим, ҳамма ажрашяпти, ундан кўра ўша ажрашаётганларни яраштирсангиз бўлмайдими? Битта-иккитасини яраштиринглар кейин мен эрга тегаман», —дейди Феруза Норматова.

Ундан аввал, Феруза Норматова Умра зиёратидан қайтгани  ва кузатувчиларига мурожаати хақида хабар берилган эди.