Янгиликлар

Феруза Юсупова қачонгача актрисалик қилишини айтди

Унга бу саволни кузатувчилари берган

Феруза Юсупова қачонгача актрисалик қилишини айтди

Актриса Феруза Юсупова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Обуначиларидан бири унинг умрининг охиригача актрисалик билан шуғулланиши ва актрисалик қанчалик тўғри касб эканлиги ҳақида сўради.

«Насиб, лекин шуни айта оламанки, ўзингиз учун ҳайрли бўлган нарсани қилинг, бу дунёдаги ҳамма зўр нарсалар ҳам, нариги дунё учун хайрли бўлавермайди», — дейди хонанда.

Аввалроқ Феруза Юсупова ҳижобга кириш нияти борлигини айтганди.