Янгиликлар

«Фарзандидан айрилган ота-оналарга улкан сабр тилайман» —Нигора

У дори воситасини фойдаланиш ортидан вафот этган болаларнинг ота-оналарига ҳамдардлик билдирди

«Фарзандидан айрилган ота-оналарга улкан сабр тилайман» —Нигора

Ойбек ва Нигора дуэтидаги Нигора Instagram сториси орқали «Док-1 Макс» сиропи сабаб вафот этган болаларнинг ота-оналарига ҳамдардлик билдирди. У бу воқеа сабаб қаттиқ йиғлаганлиги, нафси ортидан болаларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган инсонлар жазосини олишини сўраганлигини таъкидлади.

«Бугун тонгда кайфиятим жуда бузилди. Телеграмдан келган хабарни ўқиб болажонларимга қараб жуда қаттиқ йиғладим. Бир эмас, икки эмас ўн саккиз хонадонда аза очилган, катта ёшини яшаб бўлган одамларга эмас, жажжи гўдакларга. Пешона, тақдир деган баҳоналар айтилиши мумкин, лекин буни бефарқлик, очкўзлик деса тўғри бўлади менимча. Ўн саккиз нафар жажжи болажонларни жонига зомин бўлган қотилларни Аллоҳ ўзи жазосини берсин. Болажонларидан айрилган ота-оналарга, яқинларига улкан сабр тилаб қоламан», — дея ёзиб қолдирган Нигора.

Аввалроқ Нигора рашкчи фарзандлар хақида гапирган эди.