Янгиликлар

Фарангиз Холиқова Туркияга турмушга чиққани ростми?

Бундан ташқари у Туркиядаги модел тайёрлайдиган академияда хам ўқиган

Фарангиз Холиқова Туркияга турмушга чиққани ростми?

Актриса ва инстаблогер Фарангиз Холиқова Туркияга турмушга чиққанлиги тўғрисидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.
Бу ҳақида у You Тube’даги Yashin TV лойиҳасига берган интервюсида гапирди

У ҳали оила қурмаган ва агарда тўйи бўлса ҳеч кимдан яшириб юрмаслигини таъкидлади. Туркияга эса тижорат мақсадида борганлигини қўшимча қилди. У ўзининг кийим дўконини очган ва янги маҳсулотлар олиб келиш учун Туркияга борганини айтди.

Шунингдек, Фарангиз Холиқова Туркияда модел тайёрлайдиган академияни битиргани ва яна ўқишини давом эттириш нияти борлиги ҳақида маълум қилган.

«Ўзбекистонда қиз боланинг ёши 18 дан ошса, турмушга чиқиши кераклиги айтилаверади. Шунинг учун ҳам бу ёшдан кейин қизлар нима қилишни билмай қолишади. Уларни оилада шундай тарбия қилишган. Лекин мен бошқача фикрлайман. Тўғри турмушга чиқиш режамда бор. Аммо унгача ҳам қилишим керак бўлган ишларим бор»,— дейди Фарангиз Холиқова.

Аввалроқ Фарангиз Холиқова ҳижобини ечгандан кейинги миш-мишларга ойдинлик киритгани ҳақида хабар берилганди.