Янгиликлар

Фарғонада «Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари» конференцияси ўтказилди

Конференция иштирокчилари «устоз-шогирд» анъанасининг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

Фарғонада «Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари» конференцияси ўтказилди

Қўқон шаҳрида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази томонидан «Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари» республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, анжуманда Ўзбекистонда халқ оғзаки ижоди намунаси бўлган бахшичилик санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, бу борада қабул қилинган Президент фармон ва қарорлари соҳа равнақида муҳим омил бўлди. Давлат раҳбари ташаббуси билан Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш йўлга қўйилди.

Конференция иштирокчилари бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, «устоз-шогирд» анъанасининг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланишича, бахши-шоир ва оқинлар ўртасида халқаро кўрик-танловлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда, таълим муассаларида бахшичилик санъати сирларини ўқитиш, келажак авлодларга етказиш борасида ҳам катта ишлар қилинмоқда.

UNESCO’нинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсдаги эътирофи сифатида баҳоланади.