Янгиликлар

Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди

Самарқандда Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан инфо-тур ташкил етилди

Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун 27 сентябрь Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида инфо-тур ташкил этилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, тадбирда давлат ва сайёҳлик ташкилотлари вакиллари ташкилотлари, дипломатик корпус, тадбиркорлар, санъат намояндалари, «Ипак йўли» Халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етди.

Тадбирни бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири, «Ипак йўли» Халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Aзиз Aбдуҳакимов очиб берди.

Фото: «Bugun.uz»

«Бугун ушбу байрам муносабати билан биз, анъанавий тарзда, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган санъат ва маданият арбобларини, туризм соҳаси, давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларини, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ‘Туризм фидойиси’ кўкрак нишони билан тақдирламоқчимиз. Ишончим комилки, ушбу тадбир туризм соҳасида янги ютуқларни бошланиши учун кучли туртки бўлади, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги енг яхши ва хавфсиз сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади» — Aзиз Aбдуҳакимов.

Тадбир давомида «Ипак йўли» Халқаро туризм ва маданий мерос университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Жозеф Хоффман ҳамда ШҲТга аъзо мамлакатлардан келган университет талабалари ҳам нутқ сўзлаб, барчани туризм куни билан табрилади.

Фото: «Bugun.uz»

Бундан ташқари, қатор саньат ва маданият ходимлари, туризм, давлат ва халқаро ташкилот вакиллари, тадбиркор ва ОАВ ходимлари Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирданди.

Фото: «Bugun.uz»

Самарқанд вилояти ҳоқими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев, тадбиркор Ҳасан Мамасаидов, телебошловчи Aмирхон Умаровга ҳам Туризм фидойиси кўкрак нишони топширилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 13 августдаги  «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги қарори билан «Туризм фидойиси» кўкрак нишони таъсис етилган. Кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, чет элдаги ватандошлар хизмат ва фаол тарғибот ишлари учун кўкрак нишони билан тақдирланади.