Янгиликлар

Эрали неча ёшдалиги ҳақидаги саволларга жавоб берди

Шунингдек, у 2000 долларлик костюм тиктиргани ҳақида гапириб берган

Эрали неча ёшдалиги ҳақидаги саволларга жавоб берди

Блогер Эрали You Tube’ даги «Yashin Tv» лойиҳасида берган интервюсида ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Ëшини ўзи билмайди. Бунинг ҳужжатлари менда туради. Ҳаммага ёлғон гапиравериб, ўзининг эсидан ҳам чиқиб кетган. Бунинг ҳақиқий ёшини фақат мен биламан, бошқа ҳеч ким билмайди», — дейди Эралининг продюсери Шуҳрат Очилов.

Шунингдек, унинг продюсери унга яхши гапирса ва ўз ҳолига қўйса, яхши ижод қилиши ва барча ишларни аъло фаражада бажаришини айтган.

«Сурхондарёдан Тошкентга келганидан бери мен билан ишлайди ва бунга бир йил бўлди. Буни мен ‘звезда’ қилиб юборганман. Бировдан бекитадиган жойимиз йўқ. Биринчи келган вақти аҳволи жуда оғир еди. Кийимлари, кўриниши, умумий аҳволи кўримли эмас еди. Ҳаммасига секин-секин кўниктириб борганмиз. Ва кўплаб жойларга олиб борганимизда бу билан ҳеч кимни кўришгиси келмаган. Чунки кийимига қараб эътибор беришарди. Кейин буни икки кун ‘Самарқанд Дарвоза’, ‘Чорсу‘, ‘Олой бозор’, ‘Пойтахт’ савдо марказларига олиб бориб, ҳар ёқдан кийим йиғганмиз. Бунга размерни топиш жуда қийин бўлган. Ҳар бир дўконга камида 5 мартадан кириб, кийим қидирганмиз. Чунки бунга 5 ёшли болаларнинг кийими бўладида. Ҳозир эса махсус бу учун кийимлар заказ қилиб тиктиряпмиз. Яқинда тиктирган костюмининг нархи 2000 AҚШ доллар»,— дейди Шуҳрат Очилов.