Янгиликлар

«Энди ўйласам бекор қилган эканман». Дилноза Ҳакимова ҳаётидаги афсуси ҳақида гапирди

Хонанданинг янги клипи ҳаётига доирлигини айтган

«Энди ўйласам бекор қилган эканман». Дилноза Ҳакимова ҳаётидаги афсуси ҳақида гапирди

Хонанда Дилноза Ҳакимованинг Instagram саҳифасидаги сторисида бир кузатувчиси хонанданинг янги «Дайди» қўшиғи, унинг ҳаётидан олинганлиги ҳақида сўради.

«Дайди қўшиғимизга олинган клипдаги ҳолат ҳаётимга яқин. Шунга ўхшаш ҳолат бир пайтлар бўлганди. Лекин мен унинг совғаларини отиб, таклифномаларини йиртганман. Энди ўйласам бекор қилган эканман, чунки ёшлик қилиб, кўнглини оғритган эканман. Лекин клипимдақа бақирмаганман», — дейди Дилноза Ҳакимова.

Шунингдек кузатувчиси нега айнан актёр Шоҳрух Ҳамдамовни партнёр сифатида танланини сўради.

«Ҳамдамов крутой красавчик бўлишдан чарчапти. Шунақа рол орзу қилган экан», — дейди хонанда.

Аввалроқ Дилноза Ҳакимова Москвада йигити борлиги ва ўша ерда турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди.