Янгиликлар

Элёр Мелибоев обуначиларидан узр сўради

Хонанда айб ундан ўтаётганини тан олди

Элёр Мелибоев обуначиларидан узр сўради

Хонанда Элёр Мелибоев ўз Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчиларига мурожаат билан чиқди.

«Ассалому алейкум ҳурматли муҳлисларим, яқин дўстларим ва ашаддий муҳлисларим, яъни менинг 50 дан ортиқ фан клубларим. Ҳаммаларингиз мен учун қадрли, жуда ҳам керакли инсонсизлар. Агар кимда кимга эътиборсизлик қилиб қўяётган бўлсам узр сўрайман», —дейди хонанда.

Шунингдек хонанда мухлислар сабаб шу даражага етганини таъкидлайди.

«Сизлар борки, сизларни муҳаббатинглар ва эътиборинглар билан биз мана шу даражага биргаликда етиб келдик. Илтимос қилиб қолардим, кўпчиликни ёзган хабарларига жавоб бера олмай қолаётган бўлсам, мени кечиринглар. Имконим, кучим етгунча муҳлисларим, дўстларим, яқинларимга жавоб ёза олмаяпман. Сизлар хафа бўлиб қолсанглар бўлмайди. Мен ҳам сизларни хафа қилмасликка ҳаракат қиламан. Мендан ўтаётгани 100 фоиз тўғри, шунинг учун яна бир бор сизлардан узр сўрайман», — дейди Элёр Мелибоев.