Янгиликлар

«Ҳеч ҳам уялмайман. Оддийгина қишлоқ қизиман». Бонамур ўзи катта бўлган қишлоқни кўрсатди (видео)

У пул бўлса нафақат қишлоқ, балки марслик бўлса ҳам кўкларга кўтаришларини айтган

«Ҳеч ҳам уялмайман. Оддийгина қишлоқ қизиман». Бонамур ўзи катта бўлган қишлоқни кўрсатди (видео)

Инстаблогер Бонамур ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида обуначиларига ўзининг туғилиб ўсган қишлоғини кўрсатди.

«Мана шу тошли, лой-лой кўчаларда улғайганман. Биринчи марта Тошкентга келганимда ‘қишлоқимисан’ дейишмасин деб роса уялардим. Пулинг бўлса қишлоқ тугул, марслик бўлмайсанми, кўкларга чиқазишаркан», — дейди Бонамур.

Ҳозир эса у умуман ўзининг қишлоқда туғилиб ўсганидан уялмаслигини айтади.

«Ҳозир ҳеч ҳам уялмайман. Оддийгина қишлоқ қизиман. Аллоҳга шукр, шунча машаққат билан шу уялмайдиган кунларга ҳам етиб келдик», — дейди инстаблогер.

Аввалроқ Бонамурнинг блогер Дониёр билан вальс тушган видеоси тарқалганди. Бундан олдин, Бонамур ёқтирган инсони борлигини маълум қилганди.