Янгиликлар

«Ҳеч қайси актёр бир кунда 100 доллардан ортиқ гонорар олмайди» — Хуршид Тўхтаев

Актёр клип ва сериаллардаги гонорарлар орасидаги тафовут ҳақида гапирди

«Ҳеч қайси актёр бир кунда 100 доллардан ортиқ гонорар олмайди» — Хуршид Тўхтаев

Актёр Хуршид Тўхтаев «Shoubiz.uz» каналига берган интервьюсида актёрлар кунига қанча гонорар олиши ҳақида гапириб ўтди.

«Масалан, клипларга тушиш учун актёрларга таклиф билдиришса, улар кунига 800 АҚШ доллари атрофида гонорар олишади. Чунки у бир кунгагина съёмка қилинади ва заҳмати катта. Лекин сериал ва киноларга тушиш учун ҳеч қачон бунча пул берилмайди, бу шунчаки миш-миш. Бизда кунига 800 доллар берадиган студиянинг ўзи ҳам йўқ. Агар қайсидир актёр шунча сўраса, бу сенга Голливуд эмас, деб жавоб қайтаришади. Ҳали бизнинг актёрлар орасида бунча оладиган актёрларни мен очиғи кўрмадим», — дейди Хуршид Тўхтаев.

Актёр 20 йиллик тажрибаси давомида касбидан келиб чиқиб, кунига баъзи-баъзида 100 доллардан ортиқ гонорар олмаганини маълум қилди.

«Кунига олти юз, етти юз минг сўм ҳам ёзишарди. Ижоддаги асосий мақсадим — ўзимнинг ролларим билан шунчаки яхши таассурот қолдириш, шу билан бирга, тарихда из қолдириш, холос», — дейди актёр.