Янгиликлар

«Душманимга ҳам раво кўрмайман». Севинчка қамоқда ўтган кунлари ҳақида гапирди

У тўрт куни тўрт йилдек ўтгани ҳақида айтган

«Душманимга ҳам раво кўрмайман». Севинчка қамоқда ўтган кунлари ҳақида гапирди

Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалгани тўғрисида хабар берилганди. Яқинда эса блогер озодликка чиқди. Севинчка ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида обуначиларига мурожаат билан чиқди.

«Тўрт куним тўрт йилдек ўтди ўзи ҳам. Ички ишлар ходимларига, давлатмизга ва судяларга раҳмат. Аллоҳга шукр, ўзи ёрдам берди. Сабрли қизман ўзи. Мендан хавотир олганларга ҳам раҳмат. Бунақа кунларда совуқ жойларда ётишни душманимга ҳам раво кўрмайман», — дейди Севинчка.

Шунингдек, у яқинларига ундан хавотир олганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Ҳозир ўзида эмаслиги, соғайиб барчага ёзиши ҳақида айтади.

Аввалроқ Блогер Севинчка уятсиз видеолар олгани учун қамалганди.