Янгиликлар

Дурдона Қурбонова қоида бузгани учун жазоланди — фото

Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилган

Дурдона Қурбонова қоида бузгани учун жазоланди — фото

Актриса, телебошловчи Дурдона Қурбонова қоида бузгани учун жазолангани маълум қилинди.

Актрисанинг уяли алоқа воситасидан фойдаланиб, автомобиль бошқаргани акс этган видеолар 2022 йил 22 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан ҳайдовчи Дурдона Қурбоновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шунингдек, актриса билан профилактик суҳбат ўтказилган.