Янгиликлар

Дурдона Қурбонова Ҳиндистонга нега кетганини айтди

У актёр Шахзод Султонов билан бирга эканлигини кўрсатди

Дурдона Қурбонова Ҳиндистонга нега кетганини айтди

Актриса ва блогер Дурдона Қурбонова айни пайтда Ҳиндистонда эканлигини хақида Instagram сториси орқали хабар берди. Унинг хамрохи актёр Шахзод Султонов эканлигини кўрсатди.
Улар, 2020 йилда «Миллий» телеканали орқали узатилган «Ҳинди шоу» лойиҳаси мутлоқ ғолиблари сифатида Ҳиндистон саёҳати учун, йўлланма ютиб олишган эди.

«Эсингизда бўлса, 2020 йилда ’Миллий Тв’ каналида ‘Ҳинди шоу’ лойиҳасида қатнашиб 1-ўринни олиб Ҳиндистонга йўлланма ютган эдик, ваниҳоят, 3 йил деганда етиб келдик», — дейди Дурдона Қурбонова

Аввалроқ Дурдона Қурбонова 10 минг доллар берса ҳам Имроннинг клипида тушмаслигини айтгани хақида хабар берилган эди.