Янгиликлар

«Дунёнинг қайси бурчагида бўлсангиз ҳам сизларни топиш муаммо эмас» — Маржона Мирзаалиева

Унинг бу гаплари баъзи бир виждонсизлар учунлигини айтган

«Дунёнинг қайси бурчагида бўлсангиз ҳам сизларни топиш муаммо эмас» — Маржона Мирзаалиева

Актриса Маржона Мирзаалиева ўз Instagram саҳифасидаги сторисида унинг видеоларини олиб YouTube’га жойлаётганларга атаб пост қолдирди.

«Бу исторям YouTube канал очган баъзи бир виждонсизлар учун. Прасмотр қиламан деб қўйган исторямни тезлик билан олиб ёки жойлаб ўзи хоҳлаётганидек жойлаштириб, юрғизаётган айрим виждосизлар диққатига, дунёнинг қайси бурчагида бўлсангиз ҳам сизларни топиш муаммо эмас, бекорга шарманда бўлганингиз қолади. Сўрамасдан олиб рухсатимсиз монтаж қилиб қўясизлар. Менку, YouTube’га кириб кўрмайман ва бунга вақтим ҳам йўқ, лекин ёлғон маълумотлар ва у ёқдаги бир иккита негатив фикрларни менга айтишди. Сал худодан қўрқинглар, илтимос барибир у ёқдан топаётганинглар буюрмайди», — дейди Маржона Мирзаалиева.

Шунингдек актриса исторясида уни қоралаётганлардан бирининг профилини кўрсатиб ўтади.

«Менга мана бу ақиллини юборишди. Айтишларича, ҳар қаёқда мени ёмонлаб коммент ёзармиш. Юз фоиз мени кузатасан бу аниқ, топсам сени онанг танимайдиган қилиб қўяман. Бировни танимасдан туриб ёмонлагандан кўра товба қилиб яшагин. Сенга ўхшаганларни топиш ишмас, шунчаки бунга арзимайсан, шунчалик кўролмай, ичинг қоралик қилиб, ўлиб кетаётган бўлсанг, кузатмагин ва бунга сени ҳеч ким мажбурлаётгани йўқ. Шу қадар ёмонлигинг юзингдан ифодаланмоқда», — дейди актриса.

Аввалроқ Маржона Мирзаалиева уни ғийбат қилаётган инсонлар ҳақида гапирганди.