Янгиликлар

Дилсўз оиласида бўлиб ўтган тушунмовчиликларга ойдинлик киритди

Хонанда Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи билан ярашганини эълон қилган

Дилсўз оиласида бўлиб ўтган тушунмовчиликларга ойдинлик киритди

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир оилада яхши ва ёмон синовли кунлар бўлади ва бундай синовлар уларнинг ҳам бошига тушган. Хонанда охирги пайт  кўпчилик эрини унга қоралаб, гижгижлаб, ёмон кўрсатишни бошлаганини айтган. Ўшалар унинг оиласини бузилишини хоҳлаганини тахмин қилган.

Дилсўз шу гаплардан сўнг жаҳл устида эри ҳақида ёлғон маълумотларни ёзиб ташлаганини айтиб, Аллоҳдан ва эридан кечирим сўраган. Унинг соддалиги ва ишонувчанлиги панд берганини айтган.

«Aссалому алайкум, азиз юртдошлар ва муҳлислар. Ҳар бир оилада яхши ва ёмон синовли кунлар бўларкан. Бундай синовлар бизнинг ҳам бошимизга тушди, балки оиламизга кўз тегди. Кўпчилик менга охирги пайт эримни қоралаб, гижгижлаб, уларни менга ёмон кўрсатишни бошлади. Балки оиламизни бузилишини хоҳлашгандур. Эримни видео мурожаатларидан кейин менга ёмон комментариялар кела бошлади. Ва шу гаплардан сўнг жаҳл устида улар ҳақида ёлғон маълумотларни ёзиб ташладим. Ёзган гапларим учун аввало Aллоҳдан, эримдан ва юртдошларимиздан узр сўрайман. Соддалигим ва ишонувчанлигим менга панд берди. Мен шуни тушуниб етдимки аёл киши биринчи Aллоҳга, кейин эрига итоат қилиши керак екан. Эри айтгани айтган, дегани деган бўлиши муҳим ва ўзгаларнинг гап сўзлари эмас. Мен хатойимни англаб етдим ва бундан кейин эримга итоат қилиб яшайман. Aжрашишимизни кутганлар эса оввора бўлманг, биз бахтли бўламиз худо хоҳласа, худо хоҳламаса учрашармидик. Ҳар бир оилага тинчлик, хотиржамлик ва бахт омад тилайман. Ҳаттоки қушнинг ини ҳам бузилмасин», — дейди хонанда ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида.

Аввалроқ, хонанда Дилсўз эри билан ажрашаётганини маълум қилган эди. Ундан кейин хонанда ҳижобга кирганини эълон қилди.

Сурат остида «Алҳамдулилаҳ Аллоҳим шу кунга етказганингга шукр», — деб изоҳ қолдирган.