Янгиликлар

Дилноза нега тўйларга қиммат чиқиш сабабини айтди

Хонанда асл овоз қиммат юришини айтган

Дилноза нега тўйларга қиммат чиқиш сабабини айтди

Хонанда Дилноза Ҳакимова ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унга тўй-ҳашамларга нега қимматга чиқиши ҳақида сўради.

«Одамлар бизни талантимиз маҳсулини сотиб олаётганда, улар бизни энергиямизни маълум қисмини олишади. Ва биз ўзимиз бу энергиямизни нимага алишишни режасини белгилаймиз. Алишув эквивалентка тўғри келиши керак, шундагина бир ресурсда қоламиз, аксинча бўлса энергия дефитситида. Мен шунчаки ресурсда бўлиш тарафдориман. кейин қиммат деганингизга келсак 6000 АҚШ доллари актёр, шоуменлар юрган бир пайтда, асл овоз учун шуни бешдан бири тўғри келса керак менимча», — дейди Дилноза Ҳакимова.

Аввалроқ Дилноза Ҳакимова Москвада йигити борлиги ва ўша ерда турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди.