Янгиликлар

Дилноза Кубаева архив суратини эълон қилди

Сурат укаси Темур Кубаев тўйида олинган.

Дилноза Кубаева архив суратини эълон қилди

Таниқли актриса Дилноза Кубаева укаси Темур Кубаевнинг тўйида тушилган суратларни Instagram  саҳифаси орқали эълон қилди. Суратда, кенжа укаси ва фарзанди Муҳаммадамин билан бирга.

«Оиламизнинг қувончли кунидан эсдалик фото. Кенжа укам ҳамда фарзандим Муҳаммадаминим билан. Укам туғилганида дадам жуда севиниб ‘ўғлим соҳибқирон бобомиз каби тўғри сўз, мард, жасур ва адолатли бўлсинʼ дея Темурбек исмини қўйганлар. Укамда айнан мана шу нарсалар мужассам. Муҳаммадаминим умидим! Илоҳим роҳатингизни кўрайлик», — дея изоҳ қолдиради сурат остида актриса.

Аввалроқ Дилноза Кубаева Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олгани хақида хабар берилган эди.