Янгиликлар

Дилноза Ҳакимова Москвада йигити борлиги ва ўша ерда турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Хонанда Мосвага кўп боришининг сабабини айтган

Дилноза Ҳакимова Москвада йигити борлиги ва ўша ерда турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

«Ётиб куйлаган қиз» номи билан танилган Дилноза YouTube’даги «Yashin Tv» лойихасида берган интервьюсида Москвада йигити борлиги, ўша ерда турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Вой шунақа романтикани кўрганмисиз? Қаерда кўргансиз қиз бола ўзи севиб қолиб, Москвага бориб, йигити билан кўришганини. Мен яхши кўриб қолишим мумкин, лекин бу даражада мубтало бўлиб, кимнингдир орқасидан Москвагача бормайман. Тан оламан, жуда кўп бораман. Ҳатто яқинда яна 4 кунга, ‘йигитим олдига’ кетаман», — дейди хонанда.

Хонанданинг айтишича, у ерда арманистонлик режиссёрлар билан ҳамкорликда иккита катта лойиҳа бошлаган ва бугунги кунда айрим сабабларга кўра бу иш тўхтаган, агар муаммолар тез ҳал бўлса, улар томонидан ишланган кинога «soundtrack» куйлаб чиқади. Шу билан бирга, хонанда ўз қўшиғига клипни ҳам у ерда суратга олиш режалаштираётганини ва шу учун Москвага кўп боришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, актриса Шаҳзода Мухаммедова Москвадан Ўзбекистонга нима учун қайтиб келганини айтиб ўтганди.  Шунингдек,  Ҳуснора Содиқова нима сабабдан Москва кетганини айтган.