Янгиликлар

Дилноза Ҳабибуллаева ўзига қилинган туҳматларга қандай қараши ҳақида айтди

«Туҳмат қилган инсонга ачинаман», — дейди у.

Дилноза Ҳабибуллаева ўзига қилинган туҳматларга қандай қараши ҳақида айтди

«Миллион» жамоаси концертидаги чиқишлари орқали кўпчиликка яхши таниш бўлган бошловчи, актриса Дилноза Ҳабибуллаева Instagram саҳифасида туҳматчи инсонлар ҳақидаги фикрини айтди.

«Ҳамма ўзидан ўтганини ўзи билади. Ҳаётимизда нима бўлмасин ҳаммаси яхшиликка бўлишини тушуниб етганман. Нима бўлганда ҳам сабр қиламан. Туҳматдан кўра, туҳмат қилган инсонга ачинаман, бахтсизлиги учун. Фақатгина бахтсиз инсонлар бировларга туҳмат, ғийбат қилиш билан умрини ўтказади», — дейди Дилноза Ҳабибуллаева