Янгиликлар

Dili me «Йилнинг энг яхши вайнери» мукофотини қўлга киритди

«Сизларни кўнглингиз ва кайфиятингизни кўтариш учун тўхтамаймиз» — дейди у

Dili me «Йилнинг энг яхши вайнери» мукофотини қўлга киритди

Инстаблогер, вайнер Dili me «Дастурхон ТВ» томонидан йил сархисоби бўйича ўтказилган тақдирлаш маросимида «Йилнинг энг яхши вайнери» деб топилди. Бу хақда у ўзининг Instagram сахифасида эълон қилди.

«Бугун шу нарсага амин бўлдимки ҳудди фильмлардаги каби ҳаётимизда ҳам оҳирида ҳаммаси қувончли ва ҳайрли якун топади. Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукур. Мени дуо қилиб, мен бирга ҳаяжонланган ота-онамга, жамоамга ҳамда концерт ташкилотчиларига ва мени ҳар доим қўллаб қувватлаб келган, инстаграм оламида жигарга айланган обуначиларим, юртдошларим, муҳлисларим борига шукур. Сизларни яхши кўрамиз ҳаммага катта раҳмат. 2023 йилда сизларни кўнглингиз ва кайфиятингизни кўтариш учун меҳнат қилишдан тўҳтамаймиз», — дея изоҳ қолдирган Дилшод Назаров.

Аввалроқ Блогер Dili Me Зулфиқор Мусоқовнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиб ролик олгани маълум бўлган эди.